Алишер Қодиров россиялик депутатга муносиб жавоб қайтарди
Ўзбекистоннинг “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров россиялик депутат Сергей Мироновнинг фикрига муносабат билдирди. У Россияни Мироновнинг ўзи, шунингдек ўғиллари, куёвлари ва набиралари ҳимоя қилиши кераклигини айтди.
“Ўзбеклар каби муборак миллат ўз ҳуқуқларини қотиллик билан эмас, балки меҳнат билан топади”, — ёзган Қодиров ўзининг Telegram каналида.
Аввалроқ Россиянинг “Справедливая Россия — за правду” партияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистон Республикасининг Қозондаги Бош консуллиги ўзбекистонликларни Россия федерацияси армияси сафларига қўшилмасликка чақиргандан сўнг, Ўзбекистон билан виза режимини жорий этишни таклиф қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!