Одилбек Қосималиев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди. Мамлакат президенти Садир Жапаров тайинловга оид тегишли фармонни имзолади.
Қайд этилишича, Қосималиев номзоди 18 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Жоқорғу Кенгес (парламент) томонидан тасдиқланган. Қосималиев депутатларга ўзидан олдинги бош вазир Оқилбек Жапаров дастурини амалга оширишни давом эттиришга ваъда берган.
Тайинловга қадар Қосималиев бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2015 йилдан 2018 йилгача эса мамлакат Молия вазирлигини бошқарган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!