Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) ва “Минтақавий электр тармоқлари” АЖ Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Бу Афғонистон ташқи ишлар ва молия вазирликлари вакиллари ҳамроҳлигидаги “Dа Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) бош директори доктор Абдул Бари Умар бошчилигидаги делегациянинг Минтақавий электр тармоқлари компанияси мутасаддилари билан учрашуви якунида маълум бўлди.
“Келишув икки давлат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Афғонистонга барқарор электр энергияси етказиб беришни таъминлашга қаратилган”, — дейилади компания баёнотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!