The Wall Street Journal нашрига кўра, Туркия Сурия шимолида ҳарбийларини тўплаб, кенг кўламли ҳужумга тайёрланмоқда.
Тайёргарлик Асад режими қулагандан кейин фаоллашган. Улар ҳужум 2019 йилда бўлгани сингари исталган вақтда бошланиши мумкинлигини айтган. Курдлар АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампдан ҳужумнинг олдини олиш учун Анқарага нисбатан босим ўтказишни сўрамоқда.
“Туркия Сурияда ўз таъсирини кучайтиришга интилмоқда, бу эса Исроилда хавотир уйғотмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўтган ҳафта турк кучлари аввал курдлар назоратида бўлган Манбиж шаҳрини қўлга киритган ва шарққа томон илгарилаб боряпти. Туркия ўз чегараси бўйлаб буфер зона яратишга интилмоқда, уларнинг фикрича бу курд ҳарбий тузилмаларидан ҳимояланишда аҳамиятли.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!