Андижон вилоятида фуқародан олган қарзлари эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Ушбу жараён давомида, фуқаро А.Х. фуқаро Н.М.дан олган 13,4 млн сўм қарзи эвазига нотаниш фуқародан сотиб олган қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 1 200 қалбаки АҚШ долларини берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!