Дональд Трампнинг ўғиллари — Эрик Трамп ва Дональд Трамп Жр. Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳаси билан боғлиқ компанияда улушга эга бўлди. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, улар 2025 йил август ойида Skyline Builders қурилиш гуруҳи орқали улуш сотиб олиб, кейинчалик бир қатор битимлар натижасида Skyline Kaz Resources компаниясининг 20 фоизига эгалик қилган. Мазкур компания Cove Capital инвестиция гуруҳи билан боғлиқ ҳисобланади.
Шундан сўнг Қозоғистондаги лойиҳаларни бошқарувчи тузилмалар бирлаштирилиб, янги “Kaz Resources” бренди остида Nasdaq биржасида оммавий акциялар жойлаштириш режалаштирилган.
Нашрга кўра, АҚШнинг экспорт-импорт банки ва бошқа молиявий институтлар Қозоғистондаги вольфрам лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 1,6 миллиард долларгача маблағ ажратишни маъқуллаган.
Дональд Трампнинг кичик ўғли ушбу лойиҳада пассив инвестор эканини, операцион жараёнларда иштирок этмаслигини ва давлат органлари билан алоқада бўлмаслигини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!