Тошкент шаҳрида сунъий кўллар сони 12 тага етказилади. Бу бўйича топшириқ Президент Шавкат Мирзиёев томонидан гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишув чоғида берилди.
Тақдимотда пойтахт ҳудудидаги дарё ва каналлар бўйларини ободонлаштириш, шаҳар микроиқлимини яхшилаш ҳамда сунъий кўл ва сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берилди
Хусусан, Чирчиқ дарёсининг Тошкент орқали ўтувчи 16 километрлик қисми ободонлаштирилиб, 306 гектар майдонда “Дарё бўйи” лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида қирғоқлар мустаҳкамланади, яшил ҳудудлар яратилади ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.
Шунингдек, Бектемир канали бўйида 187,3 гектар майдонда “яшил белбоғ” барпо этилиб, сайилгоҳлар, пиёда ва велойўлаклар, ички йўллар ҳамда кўприклар қурилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Тошкентда 4 та сунъий кўл ташкил этиш лойиҳаси ҳам тақдим этилган эди. Президент эса бу етарли эмаслигини таъкидлаб, кўллар сонини 12 тага етказиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!