Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳуга Ливанга зарбалар масаласида эҳтиёткор ва аниқ нишонли ҳаракат қилишни тавсия қилди.
Трампнинг таъкидлашича, ҳарбий амалиётлар вақтида фуқаролик бинолари вайрон бўлиши ҳолатлари Исроил имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Мен Нетаняҳуга айтдим: аниқроқ ҳаракат қилинг, биноларни вайрон қилманг. Бу жуда жиддий масала ва Исроил учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин,” — деган у.
АҚШ президенти Ливан ва унинг раҳбариятига нисбатан ижобий муносабатда эканини ҳам билдирган. Унинг фикрича, минтақадаги вазият Эрон атрофидаги кескинлик билан бевосита боғлиқ.
Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти Исроилни вазиятни кескинлаштирмасликка чақириб, Ливан билан дипломатик жараённи давом эттириш зарурлигини урғулаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!