Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “С.Ё.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, МЧЖга Улуғнор тумани “Кичик саноат зонаси” ҳудудидан ажратилган 40 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 100 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Нурота тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Нуротатумангаз” бўлими собиқ раҳбари Ш.И. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, унга газ таъминоти бўлими ҳудудидаги 3 сотих ер майдонини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 79 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!