Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, кечаси қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10 -12, кундузи -3 -5 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8-13° совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қор ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3-8 даража совуқ, баъзи жойларда 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-2 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда яхмалак кузатилади Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -15-20 даража совуқ, кундузи -8-13 даража совуқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!