Ижтимоий тармоқлари орқали Қирғизистон Республикасида Афғонистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Анор" таъмли ичимлик таркибида заҳарли моддалар аниқланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ушбу маҳсулот Ўзбекистон Республикасига ҳам олиб кирилган. Санепидқўмита ҳар бир келтирилган партиялар тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилганини, маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилганини маълум қилди.
Келтирилган маҳсулотлар таркибида заҳарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.
Маълум бўлишича, ҳозирда Афғонистон республикасида ишлаб чиқарилган "Анор" таъмли ичимликдан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушмагани айтилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!