Техномагнат Илон Маск АҚШ ҳукумати агарда харажатлари камайтирмаса, иқтисодий қулаш юз беришини айтди.
“АҚШ ҳукуматининг харажатлари мамлакатни банкротга олиб келади. Биз тўлай олмайдиган қарзимиз бўлган вазиятга дуч келмаслик учун давлат харажатларини кескин камайтиришимиз керак”,- деди Маск Пенсилваниядаги митингда.
Маскнинг фикрича, бу муаммонинг аҳамиятини тушуниш ақл-идрок билан боғлиқ. Шу муносабат билан Маск АҚШ президенти сайловидаги ғалаба республикачилар партиясидан номзод Доналд Трампга насиб этиши кераклигига ишонч билдирди.
Пенсилвания анъанавий равишда АҚШ президентлик сайловларида ўзгарувчан штатлар қаторига киради. Бу шуни англатадики, сайлов натижалари кўпинча ушбу штатлардаги овоз бериш натижаларига боғлиқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!