Канада ҳукумати Украинага 47 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини юбормоқчи. Бу ҳақда ғарб оммавий ахборот воситалари Канада Мудофаа вазирлиги раҳбари Билл Блерга таяниб хабар беришди.
Ушбу ёрдам пакети ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва ҳимоя воситаларини узатишни ўз ичига олади. Шунингдек, маблағлар Украина ҳарбий хизматчиларини ўқитиш учун сарфланади.
ОАВнинг таъкидлашича, ушбу ёрдам Украина эҳтиёжларига 362,8 миллион доллар миқдорида маблағ билан йўналтирилади.
2022 йил февраль ойидан бошлаб Канада Украинага мудофаа соҳасида 4,5 миллиард доллар ёрдам кўрсатди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!