➖ Хурмо таркибида 60-65 фоиз углеводлар мавжуд. Бу моддалар танамизни қувватлаб, тўқ юришимизни таъминлайди.
➖ Юрак касалликларининг хавфини сезиларли даражада камайтиради.
➖ Ундаги селен иммун тизимни кучайтиради.
➖ Таркибидаги пектин моддаси эса овқат ҳазмини тезлаштириб, саратон касалликларидан ҳимоялайди.
➖ У ичаклардаги фойдали бактериялар сонини ошириб, организмнинг кислотали балансини бир маромда ушлаб туради.
➖ Қонни озиқлантириб, турли инфекцияларга нисбатан курашиш қобилиятини оширади.
➖ Кучли жисмоний зўриқишнинг олдини олади.
➖ Мева тишларнинг чиришидан сақловчи фтор моддасига ниҳоятда бой саналади.
➖ Мушаклар функциясини яхшилайди ва тиклайди.
➖ У ҳаёт давомийлигини узайтириб, эрлик қувватини оширади.
➖ Хурмо аёлларда бачадон қисқаришини яхшилайди ва шу туфайли туғруқлар енгил кечади.
Мирзамир Мирзашарипов, доришунос. Манба: “Шифо-инфо” газетаси
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!