Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nexia-3 ҳамда Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 00:30 ларда Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 2001 йилда туғилган Т.Б. ҳамда Spark русумли автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!