18 октябрь куни БАА гуманитар воситачилигида томонлар ҳарбий асирларни алмашди: 95 нафар россиялик аскар эвазига 95 нафар украин ҳарбийлари Киевга қайтарилди. Бу ҳақда WAM нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликлари айирбошлашда воситачи сифатида иштирок этган. Икки томондан алмашиладиган асирлар сони 190 кишини ташкил қилган. Бу алмашинув БАА воситачилигида жорий йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги тўққизинчи марта амалга оширилган тадбирдир.
Россия Мудофаа вазирлиги айни пайтда Украина асирлигидан қайтган ҳарбийларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган.
“Ҳозирда барча россиялик ҳарбий хизматчилар Беларус ҳудудида бўлиб, у ерда уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, шунингдек, қариндошлари билан боғланиш имконияти яратилмоқда”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам ўз саҳифасида 95 нафар украиналик Россия асирлигидан қайтганини тасдиқлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!