Америка Қўшма Штатлари Исроилга юбориш учун 2 минг ҳарбийни танлаб олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Оқ уйнинг Фаластин-Исроил можаро зонасига қўшин юбориш режаси йўқлиги ҳақидаги баёнотлари фонида Қўшма Штатлар Исроилга потенсиал жойлаштириладиган аскарларни тайёрламоқда, деб ёзади нашр.
Нашр манбаларига кўра, ҳарбийларнинг вазифалари маслаҳат бериш ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўлади. Улар жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун мўлжалланмаган, дейилади хабарда
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!