Жиззах вилояти Мирзачўл туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, мансабдор умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширув давомида ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шундан сўнг у ҳужжатларни судга юбормаслик ва муассасани ёпиб қўймаслик эвазига 3 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда тегишли идораларга мурожаат қилишга чақирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!