$
11918.98 UZS
57.02
₽
148.04 UZS
0.91
€
13283.70 UZS
5.42
31° Кечаси 18°

Пойтахт иқтисодиётида қўшимча ўсиш нуқталари белгиланди

09:26 / 17.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри иқтисодиётида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд захираларни тўлиқ ишга солиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай шароитлар яратиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда бугунги кунда жаҳондаги сиёсий ва ҳарбий зиддиятлар, ташқи бозорлардаги ўзгаришлар экспорт занжирлари ва маҳсулот етказиб бериш муддатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди. Бундай шароитда қўшимча захираларни аниқлаб, уларни тезкор ишга солиш устувор вазифа экани кўрсатиб ўтилди.

Пойтахт миллий иқтисодиётда алоҳида ўрин тутиши қайд этилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳри ялпи ички маҳсулотнинг 21 фоизини таъминламоқда. Жорий йил “Пойтахтда жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши йили” деб эълон қилиниб, шаҳар иқтисодиётини 12 фоизга ошириш, 3,6 миллиард долларлик экспортни таъминлаш, 9 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва 616 минг аҳоли бандлигини таъминлаш каби катта марралар белгиланган.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги, унинг 12 нафар ўринбосари ва 12 та туман ҳокими проактив иш ташкил қилиб, саноат, экспорт, инвестиция ва туризм соҳаларидаги эҳтимолий пасайишларнинг олдини олиши зарурлиги таъкидланди. Президентимиз бунинг учун пойтахтда меҳнат ресурслари ҳам, молиявий имкониятлар ҳам етарли эканини таъкидлади.

Йиғилишда жорий йил янгича ёндашув асосида шаҳарнинг 12 та тумани аниқ бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилиши қайд этилди.

Жумладан, Бектемир тумани кимё саноати ва улгуржи савдога, Мирзо Улуғбек тумани кабель саноати, илм-фан, таълим ва ахборот технологияларига, Миробод тумани озиқ-овқат саноати, туризм ва умумий овқатланишга, Учтепа заргарлик, маиший хизмат ва чакана савдога, Чилонзор фармацевтика, савдо, хизмат кўрсатиш ва спортга, Шайхонтоҳур мебелсозлик ва гастротуризмга, Юнусобод қоғоз саноати ва туризмга, Яшнобод электротехника ҳамда транспорт-логистикага, Яккасарой енгил саноат ва молиявий хизматларга, Янгиҳаёт автомобилсозлик ва логистикага, Олмазор қурилиш материаллари саноати ва таълимга, Сергели эса металлургия, логистика ва автосервис соҳаларига йўналтирилади.

Тошкент шаҳрида ностандарт таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида охирги икки ҳафта давомида 23 мингдан зиёд тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилгани, 1 минг 300 дан ортиқ муаммо аниқлангани, шунингдек, тадбиркорлар томонидан 162 та янги таклиф ва ташаббус билдирилгани маълум қилинди. Бу таклиф ва муаммоларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, пойтахтда махсус инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини жорий қилиш орқали янги тажриба яратилиши белгиланди. Жумладан, бизнес учун рухсатнома ва лицензиялар бериш ваколатини тегишли вазирлик ва идоралардан уларнинг ҳудудий бўлинмаларига тушириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш, тадбиркорларнинг логистика билан боғлиқ муаммоларини тезкор ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш, айланма маблағ билан таъминлаш ва бизнесни кенгайтириш учун қулай шартларда янги молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилгани қайд этилди.

Тадбиркорлар кўтарган муаммо ва таклифларни тезкор ҳал қилиш учун алоҳида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш таклиф қилинди. Унинг зиммасига туманларни драйвер соҳалар асосида ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий коньюнктурани доимий мониторинг қилиш, ўсиш нуқталари ва фойдаланилмаётган захираларни аниқлаш, тизимли тўсиқларни бартараф этиш, ғоя ва ташаббусларни шакллантириш, уларни молиялаштириш ва ижросини назорат қилиш вазифалари юкланади.

Умуман, барча имкониятларни сафарбар қилиб, қўшимча 88 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 4,9 миллиард долларлик экспортни таъминлаш ва 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, бюджетга 2,9 триллион сўм тушум таъминлаш, 65,5 мингта юқори даромадли ва доимий иш ўринлари ташкил этиш бўйича аниқланган янги захираларни ишга солиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрига қўшимча 500 миллион доллар жалб қилиш мақсадида пойтахт евробондларини чиқариш таклиф қилинди.

Пойтахт тадбиркорларини Тошкент, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги йирик саноат корхоналари билан боғлаб, маҳаллийлаштириш ва кооперацияни кенгайтириш бўйича дастур тасдиқлаш топширилди.  

Келгусида йирик халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда Тошкент шаҳри иқтисодиётини чуқур таҳлил қилиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.



														
														28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026

														
														Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026

														
														Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026

														
														Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги …
13:28 / 27.10.2026

														
														Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жор…
11:55 / 27.10.2026

														
														Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026

														
														Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026

														
														Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026

														
														Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026

														
														Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испаниянинг Барселона шаҳри яқинида автобуснинг тахминан 20 метр чуқурликдаги жарликка қулаши оқибатида 83 киши жароҳатланди…
10:26 / 27.10.2026

Бу ҳам қизиқ

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” киностудиясининг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил этилади…
17:58 / 26.10.2026
“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026
Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испаниянинг Барселона шаҳри яқинида автобуснинг тахминан 20 метр чуқурликдаги жарликка қулаши оқибатида 83 киши жароҳатланди…
10:26 / 27.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино со…
17:44 / 26.10.2026
“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсатсия тўлиқ тўлаб берилд…
09:51 / 27.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Оних русумли автомобил уриб юборган 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Йўл-транспорт ҳодис…
11:34 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!