Тошкент вилояти Урта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган хонадонда юз берган портлаш оқибатида бир оиладан 4 киши ҳаётдан кўз юмди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган эркак ва унинг уч нафар фарзанди юзага келган ёнғин сабаб ҳалок бўлган. Оила аъзоларидан яна икки киши — аёл ва буви оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Воқеа гувоҳлари портлаш кучли овоз билан содир бўлганини, маҳалла аҳолиси ваҳимада уйдан чиқиб кетганини айтишмоқда.
Қўшнилар сўзларига кўра, эркак яқинларини қутқаришга уринган, ҳатто аёли ва онасини деразадан чиқариб юборишга улгурган, бироқ фарзандларини қутқариш пайтида ўзи ҳам ҳалок бўлган.
Ҳозирча портлаш сабаби расман маълум қилинмаган. Ҳодиса жойида тегишли хизматлар томонидан тергов ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!