$
12265.77 UZS
7.39
159.07 UZS
-0.42
14492.01 UZS
36.93
31° Кечаси 18°

Бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади

09:15 / 16.06.2022

“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

– ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади;

– бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;

– магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

 Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади.

Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича янги тартиб жорий этилмоқда.

Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

– талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

– давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади. 


Бу ҳам қизиқ

АҚШда Трампга суиқасд қилишга уринган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

АҚШда Трампга суиқасд қилишга уринган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

АҚШ Федерал суди Доналд Трампга суиқасд қилишга уриниш иши бўйича Раян Раутни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reu…
09:04 / 05.02.2026
Эронда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Эронда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари кўмагида Эрон ҳудудида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди”,…
15:53 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади

Янги Жиззах шаҳри қурилади

Бу президентнинг 30 январдаги “2026−2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қ…
16:47 / 04.02.2026
“Ўзгидромет” қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди

Маълум қилинишича, 5–9 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғл…
10:59 / 04.02.2026
Футзал. Ўзбекистон Осиё Кубогини тарк этди

Футзал. Ўзбекистон Осиё Кубогини тарк этди

Ўзбекистонга мусобақанинг чорак финалида Эрон жамоаси рақиб бўлди.
13:00 / 03.02.2026
Эрондаги жиддий вазиятлар фонида Уиткофф Нетаняху билан учрашди

Эрондаги жиддий вазиятлар фонида Уиткофф Нетаняху билан учрашди

АҚШ Президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф сешанба куни Бош вазир Бенямин Нетаняху ва Эрон атрофида авж олиши мумкин бўлг…
17:49 / 03.02.2026
Тошкент вилоятида алиментдан қарздор ота қўшнисининг уйидан топилди

Тошкент вилоятида алиментдан қарздор ота қўшнисининг уйидан топилди

У бир йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.
17:45 / 03.02.2026
Ҳусанов жамоаси билан бирга Англия Лига Кубоги финалига йўл олди

Ҳусанов жамоаси билан бирга Англия Лига Кубоги финалига йўл олди

“Манчестер Сити” Англия Лига Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида “Нюкасл”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига …
10:30 / 05.02.2026
Тошкент метрополитени 2025 йилда 286 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган

Тошкент метрополитени 2025 йилда 286 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда метрополитен орқали жами 286,8 млн нафар йўловчи та…
09:32 / 04.02.2026
Ливияда Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саиф отиб ўлдирилди

Ливияда Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саиф отиб ўлдирилди

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саиф ал-Ислом Қаззофий ўлдирилди. Бу ҳақда марҳумнинг оиласи, адвокати ва манб…
09:57 / 04.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!