Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грознийдаги йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда чечен мухолифатидаги нашрлар ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Адам Қодиров оғир аҳволда, ҳушсиз ҳолатда Грознийдаги республика шифохонасига етказилган. Ҳозирда уни Москвага олиб кетишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Манбаларнинг айтишича, Адам Қодиров кортежи катта тезликда ҳаракатланган, бир неча автомобиль авария иштирокчиси бўлган, бир неча киши жароҳатланган.
Ҳалокатдан кейин Грозний шаҳри, хусусан, Қодиров олиб борилган шифохона йўллари ёпилган.
18 ёшли Адам Қодиров Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг энг таниқли фарзандларидан бири. У Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби ва республика ИИВ куратори ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!