“Ўзенергоинспексия” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Паркент туманида жойлашган “А. И.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехида ҳисоблагичнинг ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 387 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!