$
12012.30 UZS
-32.42
₽
145.33 UZS
-0.13
€
13466.99 UZS
-58.03
31° Кечаси 18°

Ливияда Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саиф отиб ўлдирилди

09:57 / 04.02.2026

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саиф ал-Ислом Қаззофий ўлдирилди. Бу ҳақда марҳумнинг оиласи, адвокати ва манбаларга таяниб Reuters хабар берди.

53 ёшли Саиф ал-Исломнинг ўлими тафсилотлари номаълум. Ливия бош прокурорининг идораси ва суд-тиббиёт шифокорлари жасадни текшириб, унинг ўқ жароҳатларидан вафот этганини аниқлаган. Ҳозирда идора гумонланувчиларни аниқлаш ва жиноий иш қўзғатиш учун зарур чораларни кўриш устида ишламоқда.

Al Hadath телеканалининг маълум қилишича, қотиллик Аз-Завия шаҳри яқинидаги уйининг боғида содир бўлган. Тўрт нафар ҳужумчи Саиф ал-Исломни оғир яралаб, воқеа жойидан яширинган.

Қуролланган одамлар унинг уйига бостириб киришдан олдин кузатув камераларини ўчириб қўйган. Тунги 02:30 атрофида бошланган отишма оқибатида Саиф жон берган.

Al Hadath хабарига кўра, айрим маҳаллий ОАВлар Қаззофийнинг ўғли Ливия Миллий бирлик ҳукуматига қарашли 444-жанговар бригада кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлганини ёзмоқда. Бироқ бригаданинг ўзи бунга алоқадорлигини расман рад этиб, Аз-Завия ҳудудида уларнинг бўлинмалари бўлмаганини билдирган.

Саиф ал-Ислом Қаззофий — Муаммар Қаззофийнинг иккинчи ўғли, у расмий давлат лавозимларида ишламаган бўлса-да, узоқ вақт давомида отасидан кейин мамлакатдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланган. У “Халқаро Қаззофий хайрия жамғармаси”ни ташкил этиш ташаббускори ҳисобланади. Саиф ал-Ислом Қаззофий гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда ва дипломатик миссияларда иштирок этган.

2011 йилда Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан ағдарилиб, ўлдирилгач, Саиф ҳибсга олиниб, 2017 йилгача қамоқда сақланган. 2011 йилда Халқаро жиноий суд уни инсониятга қарши иккита жиноят моддаси бўйича қидирувга берган, аммо Ливия уни топширмаган. Кейинчалик Саиф сиёсатга қайтиб, 2018 ва 2021 йиллардаги президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштирган, аммо бу сайловлар ўтказилмаган. 2021 йилда Ливия прокуратураси уни Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангарилари билан алоқада гумонланиб ҳибсга олишга ордер берган.


Жаҳон


														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

														
														Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша Миллий мудофаа вазирлиги мамлакатнинг уруш ва замонавий хавфсизлик таҳдидларига тўлиқ тайёргарлигини таъминлашга қара…
09:41 / 03.10.2026

														
														ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонлик, ҳозирда Америка фуқароси бўлган эркак хорижий террористик ташкилотларга моддий ёрдам бергани учун айбловлар б…
10:01 / 26.09.2026

														
														Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026
Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026
Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026
Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026
Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги “Брассериэ Парк” ресторани олдида 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган эркак 5 суткага маъм…
10:48 / 20.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
99 ёшли британиялик аёл самолёт қанотида учиб, жаҳон рекордини ўрнатди

99 ёшли британиялик аёл самолёт қанотида учиб, жаҳон рекордини ўрнатди

Буюк британиялик 99 ёшли Хелга Даффи самолёт қанотида парвоз қилган энг кекса аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кир…
09:33 / 20.10.2026
Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026
Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!