АҚШ президенти Доналд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида қилган нутқи бўйича ижобий фикрлар олганини айтди. Ўша нутқида у Гренландия устидан назорат ўрнатиш зарурлигини таъкидлаганди.
“Яхши нутқ бўлди. Биз жуда яхши фикрлар олдик. Бунга ишонолмаяпман. Биз ижобий фикрлар олдик, ҳолбуки одатда бундай нутқдан кейин “у даҳшатли диктатор” дейишарди. Мен диктаторман. Аммо баъзан диктатор керак.
Лекин бу сафар улар бундай дейишмади. Энди бу соғлом мантиқ деб қабул қилинмоқда. Ҳаммаси соғлом мантиққа асосланган”, — дейди Қўшма Штатлар президенти журналистлар билан мулоқотда.
Бундан бир йил олдин, Трамп президентлик лавозимидаги илк кунида, 2025 йил 21 январда, ўзини диктатор деб ҳисобламаслигини маълум қилганди.
Ўшанда Трамп “Мени шундай аташларини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман”, — деганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!