$
12275.58 UZS
-11.73
159.09 UZS
0.26
14591.98 UZS
-52.04
31° Кечаси 18°

Америка инвестиция жамғармаси Россиядан империя қарзлари учун 225 миллиард доллар талаб қилди

16:45 / 18.01.2026

АҚШнинг Noble Capital RSD инвестиция фонди Москвадан Россия империясининг қарз мажбуриятлари бўйича 225 миллиард доллар тўлашни талаб қилди. Шу билан боғлиқ даъво Россия Федерациясига, Россия Молия вазирлигига, Марказий банкка ва Миллий фаровонлик жамғармасига нисбатан Колумбия округи федерал судига топширилган.

Даъво аризасида келтирилишича, “Россия Федерацияси ҳокимият меросхўрлик доктринасини бузиб, ўзининг олдинги давр вакили – Россия империясининг олдиндан олган давлат қарз мажбуриятларини бажаришдан бош тортди ва ҳозир ҳам бош тортишда давом этмоқда”.

Noble Capital RSD ўзини 1916 йилда чиқарилган ва Ню Ёркдаги National City Bank (ҳозирги Citibank) орқали тарқатилган 25 миллион долларлик 5,5 фоизли Россия империяси облигацияларининг қонуний эгаси деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг фикрича, Россия Совет Иттифоқи меросхўри сифатида ушбу қарзларни мерос қилиб олган ва фоизлар билан бирга улар камида 225,8 миллиард долларни ташкил этади. Ушбу сумма Россия йиллик бюджетининг 43 фоизига тенг (40,2 триллион рубль) ва “Сбербанк“, “Газпром” ва “Роснефт” компанияларининг бозор қийматидан ошади. Фонд қарзни 2022 йилда музлатилган Россия активлари ҳисобидан тўлашни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, АҚШда Россия Марказий банкининг тахминан 5 миллиард доллари блокланган, қолган маблағлар эса Европа мамлакатларида сақланмоқда.

Россия Молия вазирлиги АҚШдаги даъво масаласи “Бош прокуратура ваколатида” эканини билдирган. Давлат Думасининг фуқаролик жамияти ривожи қўмитаси раисининг ўринбосари Сергей Обуховнинг айтишича, империя қарзлари “муддати ўтганлиги сабабли, шунингдек, Россия империянинг меросхўри эмаслиги сабабли тан олинмаслиги лозим”.

Юристларга кўра, илгари қарзни тан олиш ҳам суд қарорини ижро этишга имкон бермаган, лекин санкциялар сиёсати таъминот чораларини қўллаш ва активларни бошқариш имкониятини яратган. Шу билан бирга, даъвода айтилишича, бу хусусийлаштириш ёки мусодара ҳақида эмас, балки қарзни ҳисобга олиш орқали мажбуриятни бажариш шакли ҳақида.


Жаҳон


														
														Европарламент Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни тасдиқлади

Европарламент Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни тасдиқлади

Ушбу ажратиладиган кредитнинг 60 миллиард евроси ҳарбий эҳтиёжларга, қолган 30 миллиарди эса давлат бюджетини қўллаб-қувватл…
14:00 / 12.02.2026

														
														Россияда исириқ учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Россияда исириқ учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Энди Россия Федерацияси ҳудудида исириқни импорт қилиш, сақлаш, тарқатиш, сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш қонунбузарлик …
11:36 / 11.02.2026

														
														Ишдан олинган Қамчибек Ташиев нимадан афсусда?

Ишдан олинган Қамчибек Ташиев нимадан афсусда?

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилгани унинг учун кутилмаган …
10:55 / 11.02.2026

														
														Сомалида бортида 55 киши бўлган самолёт соҳилга фавқулодда қўнди

Сомалида бортида 55 киши бўлган самолёт соҳилга фавқулодда қўнди

Хабар қилинишича, йўловчи самолёти ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб техник носозликка учраган ва Ҳинд океани қирғо…
09:31 / 11.02.2026

														
														Россияда даромади яшаш минимумидан паст мигрантларга патент берилмайди

Россияда даромади яшаш минимумидан паст мигрантларга патент берилмайди

Россия ҳукуматнинг қонун лойиҳалари бўйича комиссияси 9 февраль куни Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар…
09:00 / 11.02.2026

														
														“Умид қиламизки, Эрон ўзини ёмон тутмайди”, – Трамп

“Умид қиламизки, Эрон ўзини ёмон тутмайди”, – Трамп

АҚШ президенти Теҳрон билан музокаралар олиб борилаётганини айтди. “Биз Эрон билан музокаралар олиб бормоқдамиз ва умид қила…
17:40 / 10.02.2026

														
														Рамзан Қодиров ўғлининг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Рамзан Қодиров ўғлининг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Шунингдек, Қодиров Чеченистонда кибержиноятларга, жумладан сохта ахборотлар тарқатилишига қарши кураш чораларини кучайтиришн…
14:41 / 10.02.2026

														
														Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чекловчи янги Жиноят кодекси қабул қилинди

Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чекловчи янги Жиноят кодекси қабул қилинди

Унга кўра, эр хотинини куч билан калтаклаб, суяк синишлари, жароҳатлар ёки кўкаришлар етказган тақдирда ҳам, аёл бу ҳолатни …
12:29 / 10.02.2026

														
														Намойишчилар афв дастурига киритилмайди – Эрон Олий судьяси

Намойишчилар афв дастурига киритилмайди – Эрон Олий судьяси

Хабар берилишича, Эрон суд ҳокимияти раҳбари норозилик намойишлари чоғида ушланганлар 1979 йилги Ислом инқилоби йиллигига ба…
13:06 / 09.02.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда чиқиндидан қарздор қарийб 199 минг абонентнинг “свет”га тўлов қилиши чекланди

Ўзбекистонда чиқиндидан қарздор қарийб 199 минг абонентнинг “свет”га тўлов қилиши чекланди

Ўзбекистонда чиқинди хизматидан қарздор 198 минг 858 та абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Чиқи…
12:40 / 12.02.2026
2026-йилги кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

2026-йилги кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Билимни баҳолаш агентлиги жорий ўқув йилида кундузги таълим шакли бўйича 36 023 нафар абитуриент давлат гранти асосида қабул…
16:48 / 11.02.2026
Энди ҳайдовчиларнинг дам олиш режимини бузганлик учун жарима қўлланади

Энди ҳайдовчиларнинг дам олиш режимини бузганлик учун жарима қўлланади

Шавкат Мирзиёев томонидан 11 февраль куни имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қатор ўзгартиришл…
15:51 / 12.02.2026
Президент Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Сзоу Сзяи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Сзоу Сзяи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистоннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан стратегик шериклигини кенгайтиришнинг амалий масалалари атрофл…
17:13 / 10.02.2026
1 июлдан мажбурий тўловларни ойнинг 15-санасигача тўламаган уй эгаларидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш тўхтатилади

1 июлдан мажбурий тўловларни ойнинг 15-санасигача тўламаган уй эгаларидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш тўхтатилади

Кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланади: жисмоний шахсларга — 0,1 фоиз, юридик шахсларга — 0,4 фоиз. квартира тўлови…
17:22 / 10.02.2026
Жиззахда паррандачилик фермаси томонидан 2,5 млрд сўмлик электр ўмарилди

Жиззахда паррандачилик фермаси томонидан 2,5 млрд сўмлик электр ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиард 538 миллион сўмли…
16:31 / 11.02.2026
Ўзбекистонда 13 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистонда 13 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғ…
14:22 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Фарғонада 34 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Фарғона шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро раҳбарлик қилган, жами 34 кишидан иборат жиноий гуруҳ Фарғона ва Тошкент шаҳарларида б…
09:18 / 12.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!