АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама "Энг яхши ҳикоячи" номинациясида "Эмми" мукофотини қўлга киритди. Обама "Дунёнинг энг яхши миллий боғлари" ҳужжатли сериалини овозлаштириш жараёнида иштирок этган.
Сериал Netflix платформасига жойлаштирилган. Барак Обама нуфузли мукофотга "Мўъжизалар дунёси" эпизодидаги роли учун муносиб деб топилган.
5 та церийадан иборат бўлган мазкур лойиҳа АҚШ, Индонезия, Кения, Чили ва бошқа мамлакатларда жойлашган миллий боғлар табиати ҳақида суратга олинган. Обамага тегишли бўлган "Higher Ground Productions" компанияси сериалга продюсерлик қилган.
Бу собиқ президентнинг медиа йўналишидаги биринчи мукофоти эмас. Сиёсатчи ўз вақтида "Отамнинг орзулари" ва "Умид жасорати" мемуар аудиокитоблари учун "Грэмми" мукофотини ҳам қўлга киритган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!