Давлат раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!