$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

Бишкекда МДҲ Ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

19:53 / 26.10.2023

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Қирғиз Республикаси Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси мазкур мажлисда иштирок этди.

Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров раислигида ўтган йиғилишда Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Шахин Мустафаев, Арманистон Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян, Беларус Бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев, Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, МДҲ доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги шароитда МДҲ давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ва ностандарт ечимларни кўриш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ саммитида сўзлаган нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

 

Ушбу ташаббуслар Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвеститсиявий, транспорт, саноат кооперацияси, инновация, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм, экология, ҳудудлараро ҳамкорлик, таълим, ёшлар сиёсати, спорт ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Мажлис якунида МДҲ ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2024 йил май ойида Туркманистонда ўтказилиши маълум қилинди.

МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.


Бу ҳам қизиқ

Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Андижонда Фарғона канали қирғоқлари шикастланиши натижасида хонадонларни сув босди

Айни пайтда вилоят Норин Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
13:06 / 08.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон минтақаларига йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун 241 та автобус ва 113 та микр…
15:36 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига кўра, май ойи бошида республиканинг олтин-валюта захиралари 49,2 миллиард доллардан…
18:47 / 09.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!