Шоир Бобур Бобомурод хонандалар Фарҳод ва Шириндан улар қўшиқ қилиб куйлаган ва ўзи томонидан ёзилган шеърлар учун муаллифлик ҳуқуқини талаб қилиб, Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат йўллади.
Маълум бўлишича, хонандалар бир вақтлар Фарҳод ва Ширин жуфтлигини яратган шоирни устоз сифатида тан олишмаяпти, бу эса шоир томонидан уларга нисбатан тақиқ қўйилишига сабаб бўлган. Шоир жуфтлик томонидан куйланган 50 дан ортиқ қўшиқ учун шеърлар ёзган. У Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ўзига тегишли бўлган "Фарҳод ва Ширин" хизмат кўрсатиш белгисидан унинг ҳуқуқий эгаси розилигисиз фойдаланиб келинаётгани ҳолати бўйича мурожаат киритган.
Интеллектуал мулк агентлиги фуқаролар С.Ф ва З.Ш томонидан шоирга тегишли бўлган "Қалбим баҳори", "Ҳаёт" номли шеърий асарлар муаллиф билан шартнома тузмасдан, унинг розилигисиз куйлангани ва омма эътиборига етказилгани, бунинг натижасида муаллифлик ҳуқуқи бузилганини аниқлаган. Шунингдек, ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган товар белгисидан унинг эгаси билан шартнома тузмасдан фойдаланиш ҳолати қайд этилган. Агентлик томонидан мазкур ҳолат бўйича маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган ва тегишли судга юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!