Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ASBC Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бугун турнирда ярим финал баҳслари старт олади. Эркаклар ўртасидаги чорак финал жанглари якунига кўра, мусобақада энг кўп ярим финалчи Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига тўғри келмоқда. Ушбу чемпионат доирасида Ўзбекистондан 11 нафар боксчи медални нақд қилиб улгурган.
Қозоғистон терма жамоаси 10 та йўлланма билан иккинчи поғонадан жой олган. Украина ва Тожикистондан 5 нафардан боксчи ярим финалга етиб келган бўлса, энг кам иштирокчи Камбожа ва Шри-Ланкадан.
Ўзбекистон - 11
Қозоғистон - 10
Украина - 5
Тожикистон - 5
Филиппин - 4
Таиланд - 3
Мўғулистон - 3
Хитой - 3
Япония - 2
Хитой Тайпейи - 2
Қирғиз Республикаси - 2
Камбожа - 1
Шри-Ланка - 1.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!