Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ASBC Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда, кеча чемпионатнинг эркаклар иштирокида ярим финал баҳслари якунланди.
Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди ва 10 нафари финал йўлланмасига эга чиқди, кутилмаганда рақибига имкониятни бой берган Жаҳонгир Зокиров бронза медали билан кифояланди.
Мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари умумжамоа ҳисобида энг кўп финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қитъа биринчилигининг аёллар ўртасидаги финал баҳслари 10 декабрь куни бўлиб ўтса, 11 декабрга эркаклар ўртасидаги финал жанглари белгиланган.
Финал йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари:
Эркаклар:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужибилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев.
Аёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Азиза Яқубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокиров
+81 кг: Олтиной Сотимбоева.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!