Тоғли Чимён қишлоғининг бир неча ҳудудларида бодом гуллади.
Чимён қишлоғи Тошкент вилоятининг денгиз сатҳидан 1700 метргача баландликда жойлашган ҳудуди ҳисобланади. Поповнинг билдиришича, ноябрь ойи Чимён кузатув пунктида ғайритабиий иссиқ кечган.
“Кейинги йил энди бу бодомдан ҳосил кутмаса ҳам бўлаверади”, — деб ёзади “Ўзгидромет” ходими Алберт Попов.
“Ўзгидромет”га кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябри кузатувлар тарихидаги иссиғи бўлди. Барча ҳудудларда ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3-6 даража юқорироқ бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!