АҚШнинг Невада штатидаги “The Chelsea at the Cosmopolitan of Las Vegas” аренада профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Турнир доирасида супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) ўз жангларини ўтказаётган 32 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ботир Аҳмедов (9-3) америкалик 29 ёшли Кеннет Симс Жуниорга (20-2-1) қарши рингга кўтарилди.
Ушбу баҳс супер енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарлик (Eliminator) мақомида бўлиб ўтди ва тўлиқ 12 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар 116-112, 115-113, 114-114 ҳисобида Кеннет ғалаба қозонганини қайд этишди.
Қайд этиш мумкин, бунга қадар Аҳмедов 2022 йилнинг август ойида WBA чемпионлик камари учун Доминикан вакили Альберто Пуэллога қарши жанг қилиб, очколар эвазига (115:113, 111:117, 111:117 ҳисобларида) имкониятни бой берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!