Sounterpoint Research халқаро таҳлилий компанияси 2023 йилнинг учинчи чораги учун энг оммабоп ва энг кўп сотилган смартфонлар ҳақидаги маълумотлардан иборат ҳисоботни эълон қилди.
Биринчи ўринни iPhone 14, кейинги ўринларни мос равишда iPhone 14 Pro Мах, iPhone 14 Pro ва iPhone 13 эгаллади. Таъкидланишича, iPhone 14 кетма-кет уч чорак давомида етакчилик қилиб келмоқда.
Бешинчидан ўнинчи ўринга тўққизинчидан ташқари Samsung қурилмалари жойлашди: Galaxy А14, А14 5G, А54, А04e ва А34. Тўққизинчи ўринда RedMi 12C жойлашган бўлиб, у олдинги чоракга нисбатан уч поғонага кўтарилиб, Яқин Шарқ ва Лотин Америкасида энг кўп сотилган қурилма ҳисобланади.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу 10 та смартфон жаҳон савдосининг 19 фоизини ташкил қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!