Маълумотларга кўра, уч кишининг жасади топилган. Ҳозирда жиноий иш очилган, қолган ишчиларни қидириш давом этмоқда.
Бухорода беш нафар ишчи канализация коллекторига тушиб кетди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Воқеа 4 сентябрь куни соат 12:00 атрофида содир бўлган.
Қайд этилишича, “Файз Бинокор Олтиариқ” корхонасининг беш нафар ишчиси янги уйларнинг қувурларини марказий канализация қувурига улашда канализацияга тушиб кетган. Фуқароларни кучли сув оқими олиб кетди.
Бухоро тумани Зарманок маҳалласи ҳудудида жойлашган оқава сувларни ўтказиш пункти қувурларидан уч кишининг жасади топилди. Қолган ишчиларни қидириш давом этмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!