Бухоро вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Miramax turist trans” МЧЖ томонидан Хитой давлатидан 12 дона Ютонг автобуслари харид қилинган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Мазкур автобуслар тез орада Бухоро шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
Маълумот учун, бугунги кунда Бухоро шаҳридаги 6 та йўналишда жами 72 дона автобус брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!