Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Конимех туманида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли Оnix русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида 500 дона 5,6 мм калибрли отиш учун яроқли бўлган патронлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам ноқонуний сақланаётган 600 дона 5,6 мм калибрли патронлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!