Сеул марказий туман суди Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлни 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат жорий этиш орқали исёнга раҳбарлик қилганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Юн Сок Ёл депутатларнинг унинг фармонига қарши овоз беришига тўсқинлик қилиш мақсадида Миллий ассамблея (парламент) биноси ҳудудини қуршаб олиш учун қўшин ва полиция юборишда, шунингдек, парламент спикери ҳамда ўша пайтдаги ҳукмрон ва асосий мухолифат партиялари етакчиларини ҳибсга олишни ташкиллаштиришда айбланди.
Айблов хулосасига кўра, Юн Сок Ёл собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва бошқа расмий шахслар билан исён уюштириш учун тил бириктирган ҳамда мамлакатда уруш ёки шунга ўхшаш фавқулодда ҳолат мавжуд бўлмаган бир шароитда ноқонуний равишда ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!