Reuters хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп федерал идораларга ўзга сайёраликлар, номаълум учар жисмлар ва ҳодисалар билан боғлиқ ҳукумат файлларини ошкор қилишни буюрди.
Трамп бу масалага жамоатчиликнинг қизиқиши юқори эканини таъкидлади. Шу сабабли 20 февраль куни Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ва бошқа идораларга бу маълумотларни эълон қилишни буюрди.
Бундан олдин эса Оқ уй раҳбари собиқ президент Барак Обамани ўзга сайёраликлар ҳақида омма олдида гапириб, махфий маълумотларни очиқлаганликда айблади. У бунга ҳеч қандай далил келтирмади ва Обама “катта хато қилгани”ни айтди.
Аввалроқ, 14 февраль куни АҚШ собиқ президенти Барак Обама подкастда ўзга сайёраликлар мавжудлиги эҳтимолига муносабат билдирган эди. У ўзга сайёраликларни кўрмаганини ва улар “51-ҳудуд”да сақланмаслигини айтган. Шунингдек, Обама ўзга сайёраликлар мавжудлигига ишонишини ва улар билан масофа сабаб алоқага чиқолмаганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!