$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

“Ўзбекчилик”ми? – кўчага чиқинди ташлашдан уялайлик...

16:32 / 21.06.2022

Майсалар устидаги памперс, тошлар орасидаги елим баклажка, синган пиво шишаси… Буларни бирма-бир санаймиз десак, мақоланинг асосий қисми фақат салбий фикрлар билан тўлиши аниқ. Хўш, унда нимага буларни ёзяпсиз, дейсизми? Ҳар доимгидай, сийқаси чиққан яна ўша мавзу деб ўйлаётгандирсиз балки? Шундайми? Агарда шу фикрда бўлсангиз, бироз адашасиз.

Кеча, 20 июн куни Тошкент вилоятида жойлашган Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Чорвоқ дирекцияси томонидан ОАВ ходимлари учун инфотур ташкил қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад экология мавзуси, яъни, жайдари тил билан айтганда одамларнинг эътиборсизлиги туфайли азият чекаётган она табиат эди.

Ушбу мақоламизда: “Қонунчилик бунга нима дейди, аслида айбдор ким, ахлат қутиларининг етишмовчилиги-ми, ёки одамларнинг эътиборсизлиги?”, каби саволларга юзландик.

Хўш, динимизда бу ҳақда нима дейилган?

Кечаги инфотурда Xabardor.uz журналисти Мафтуна Ибрагимова ҳам иштирок этиб, гўзал она табиатнинг такрорланмас мўъжизаларини кадрларга муҳрлади ва юртимизнинг сиз билмаган ёки ҳали боришга улгурмаган масканлари ҳақида сўзловчи суратлар тайёрлади.

Бўстонлиқ туманининг жозибаси ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Маълумотларга кўра, ёз фаслида кунига 48 минг атрофида одамлар ҳордиқ чиқариш учун бу ерга келади. Бироқ, келаётган сайёҳлар сони билан ахлат-чиқиндилар хажми ҳам тобора ошмоқда.

Қайд этиш жоиз, Бўстонлиқ туманида 120 дан зиёд археологик ва маданий меърослар мавжуд. Хусусан, ОАВ вакиллари бу ерда дам олаётганларнинг экологик ва рекреацион маданияти пастлиги туфайли кўпайиб ётган чиқиндиларни ўз кўзлари билан кўришди. Баъзи жойларни кўриб, шу нарсани бизникилар қилганми, деган савол туғилади. Ҳада, бошқа ким ҳам қиларди?

Атроф-муҳитнинг шундай ҳолатга келиши биз учун катта фожиа!

Яшайдиган ҳам ўзимиз, шу ҳаводан нафас оладиган ҳам ўзимиз… Айбдор ким унда дейсизми? Ким ҳам ўзидан айб қидирарди, яна ўша мутасадди ходимлар, ҳаммасига масъул шахслар дейишингиз ҳам мумкин. Вазиятдан чиқиб кетишлик ва баҳона учун яхши вариантлар бор, бироқ яна савол туғилади: маданият қаерда қолди, одамгарчилик қаерда-ю, фаҳм-фаросатни айтмаса ҳам бўлади. Бу билан айнан сизни айбдор демоқчи эмасмиз, бу ерда масала эътиборсизлик ортидан юзага келаётган қатор муаммоларга ечим топиш.

“Минг афсуски, одамзотнинг табиатга бўлган муносабатидан жабр кўрган жойлар бир дона эмас. Чимён томонга кетишдаги асосий йўлда одамга ҳузур бағишлайдиган, сояли дарахтзорда ҳам ҳайвонлар ва сайёҳлар улардан олдин келиб кетган сайёҳларнинг чиқиндилари ичида дам олишга мажбурлар”, - дейди Бўстонлиқ тумани туристик полицияси раҳбарининг ўринбосари Дилшод Арипов.

Бўстонлиқ тумани “Тоза Ҳудуд” жамиятининг маълумотига кўра, 2022 йил 1 июнга қадар 88 тонна чиқинди олиб чиқилган. Бундай катта рақамларни эшитиб, даҳшатга тушмасликнинг иложи йўқ. Афсуски, чиқиндилар сони бунчалар кўплиги ва фуқаровий жавобгарликнингетишмаслиги деб барча ободончилик хизмати ходимлари жалб қилинса ҳам бу жойлар обод бўлиб қолмайди.

Хўш, атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик борлигидан хабарингиз борми? Балки, бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилингани ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумотга эга эмасдирсиз-а?

Қонунчилик нима дейди?

Ўзбекистонда атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун жарималар белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-, 91-, 123-моддаларида чиқиндини ташлаш бўйича нормалар белгилаб қўйилган. 82-моддага мувофиқ, муҳофаза қилинаётган табиий ҳудуд режимини бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, фуқаро 91-моддада кўрсатилганидек ноқонуний жойга чиқиндини ташлайдиган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (300 минг сўмдан 900 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн – 6 млн) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Автомашинадан чиқиндини ташлайдиган бўлса, 123-моддага асосан БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида жаримага тортилади.

Чиқиндилар билан боғлиқ иш­ларни амалга ошириш соҳаси­даги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2002 йилда “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Жазо чораларини кўпайтириш керак

Чиқинди ташлаганларни қаттиқ жазога тортиш (камералар орқали аниқлаш), аҳолини чиқиндини саралашга ўргатиш, уларни қайта ишлашни йўлга қўйиш зарур.

Ҳеч эътибор берганмисиз? Ахлатни белгиланган жойга ташлаш кераклиги кўп таъкидланади. Тангани иккинчи томони ҳам бўлганидек, жамоат жойларида етарлича ахлат қутилари йўқлиги ҳам бор муаммо. Тегишли жойларда етарлича чиқинди қутиларни қўймай, аҳолини экологик маданиятга ўргатиш ҳам самара бермайди.

Иккинчидан, болаларни ёшлигидан табиатга қандай муносабатда бўлишга ўргатиш керак. Яъни бу тизимни боғча ёшидагиларга қўллаш фойда келтирса ажаб эмас.

Япония ютқазди, лекин маданиятини сақлаб қолди

Жорий йил 15 июн куни U23 Осиё кубоги яримфиналида Ўзбекистон ва Япония терма жамолари майдонга тушди. Хабарингиз бор, унда терма жамоамиз ғолибликни қўлга киритган. Эътиборлиси, ўйин тугаганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ютқазган жамоа аъзолари кийиниш хонасида ишлатилган елим идишлар ва шунга ўхшаш чиқиндиларни махсус пакетларга йиғиб кетгани акс этган расмлар тарқалди.

Маълумот учун, 2014 йил Бразилия ва 2018 йил Россиядаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида япон жамоаси мухлислари футболдан кейин қолиб, стадиондан чиқиндиларни териб чиқишган. Ўйинчиларнинг кийиниш хоналари ҳам тоза турган.

Хўш, нима қилиш керак?

Овқат егандан сўнг, ундан қолган чиқиндиларни дуч келган ерга ташлаб юбориш маданиятли кишиларнинг одати эмас. Аммо, тоғли ҳудудларга саёҳатга чиққанда, шунингдек, транспорт воситаларидан чиқиндиларни улоқтириб юбориш ҳолатлари ҳам кўплаб кузатилади.

Энг тўғри ечим ахлат улоқтирганлик учун жарима миқдорини ошириб, унинг устидан назоратни кучайтириш. Бундан ташқари, чиқинди контейнерлари сонини ҳам кўпайтириш керак. Сараланган чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси оширилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан, Хитой, Япония, Канада каби давлатлар кераксиз буюмларнинг 70 фоизидан кўпроғини қайта ишлашни йўлга қўйган.

Шу ўринда айтиш мумкин, қаттиқ маиший чиқиндиларни турларга ажратилган ҳолда алоҳида тўплашни қатъий тарзда йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, пластик бутилканинг тўлиқ парчаланиши учун камида 700 йил талаб этилади. Пластик идишлар, полиетилен пакетлар ва бошқа чиқиндилар сув ҳавзаларига тушиб, атроф-муҳит зарарланишига сабаб бўлади ва инсон саломатлиги учун хавф туғдиради. Ваҳоланки, биргина шундай элемент 20 квадрат метр ерни заҳарлайди. Унинг таркибидаги оғир металлар эса тупроқ ва ерости сувларига сингади.

Дин ва поклик

Ҳадисларда, умуман, Ислом таълимотида тозалик ва поклик, шу жумладан, руҳий ва жисмоний покликка катта эътибор берилади. “Ҳақ таоло ўзи пок, покликни яхши кўради. Ўзи тоза, тозаликни яхши кўради. Ўзи олийҳимматдир, олийҳимматликни яхши кўради. Ўзи очиқкўнгил, очиқкўнгилликни яхши кўради. Эшикларнинг олдини покиза тутинглар”, дейилади ҳадисларнинг бирида. Ҳақиқий поклик, ҳам моддий, ҳам маънавий покликнинг қандай бўлишини эса бизга муқаддас Ислом динимиз ўргатади. Зеро, Исломнинг ўзи поклик асосида бунёд бўлгандир.

Бўстонлиқ тумани суратларда

xabardor.uz muxbiri Maftuna Ibragimova

Maftuna Ibragimova

Xabardor.uz muxbiri

Xabardor.uz muxbiri Maftuna Ibragimova

Xabador.uz Maftuna Ibragimova

Xabardor.uz

Муаллиф: Мафтуна Ибрагимова


Бу ҳам қизиқ

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

“Барса” ўз майдонида “Реал”га мағлуб бўлди

Тунда Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Эл-класико” баҳси бўлиб ўтди. “Барселона” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб,…
09:27 / 26.10.2026
Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино со…
17:44 / 26.10.2026
Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026
Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:33 / 26.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026
Иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берилди

Иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берилди

Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва иситиш мавсумининг бошланиши муносабати билан газ ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш юзасидан фу…
09:31 / 26.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” киностудиясининг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил этилади…
17:58 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!