Собиқ депутат ва блогер Қобул Дўстов соғлиғидаги муаммолар туфайли Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган 23-сонли маҳкумлар учун ихтисослаштирилган шифохонага (“Сангород”) вақтинча кўчирилди. Бу ҳақда, журналист Илёс Сафаров ўзининг Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди.
Маълум бўлишича, унда кузатилаётган бир қатор жиддий соғлиқ муаммолари туфайли мазкур тиббиёт муассасасига жойлаштиришга зарурат туғилган.
Маълумот учун, Қобул Дўстов туҳмат, ҳақорат ва ёлғон хабар тарқатиш айбловлари билан 2025 йил 16 июнь куни 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!