Аввалроқ, UzAuto Motors Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни жорий йил 20 декабрдан 2022 йил 1 февралга қадар тўхтатганини эълон қилган эди.
Бунга дунё бўйлаб кузатилаётган яримўтказгичлар муаммоси сабаб сифатида кўрсатилган эди.
Бугун, 31 январ куни тарқалаётган хабарларга кўра, UzAuto Motors 1 февралдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузишни қайта тикламайди.
Шунингдек, бу жараён қачон бошланиши ҳам номаълумлигича қолмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!