Маълум бўлишича, бу партиядаги ичимликлар таркибида хлорат миқдори меъёридан ошиб кетган.
Буюк Британияда ҳам шундай бир неча партиядаги маҳсулотлар аниқланган, аммо улар аллақачон сотиб юборилган. Ушбу мамлакат ҳудудида Coca-Cola ичимликлари билан боғлиқ шикоятлар қайд этилмаган.
Хлорат сувни ёки озиқ-овқат саноатини хлор асосидаги дезинфекция воситалари билан ишлов беришда ҳосил бўлиши мумкин. У кўнгил айниши, қайд қилиш ва диареяга олиб келиши мумкин. Бу модда, шунингдек, қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариб, айниқса болаларга салбий таъсир кўрсатади.
Компания истеъмолчилар учун хавф даражаси паст эканлигини ва “ўз маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа” сифатида кўришини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!