$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Дастурлашни мустақил ўрганишни истайсизми?

11:48 / 09.05.2022

Бугун сиз онлайн дастурлашни бепул ўрганишингиз мумкин. Дастурлашни ўрганиш жуда кўп пул талаб қилинадиган ва ҳамма ҳам бунга қодир бўлмайдиган вақтлар ўтди. Энди дастурлаш ва компьютер фанларини ўрганиш учун ҳамма учун очиқ сайтлар мавжуд. Улар орасида пуллик ва бепул дастурлаш курслари мавжуд.

Дастурлашни ўрганиш қандай имкониятлар беради?

· Сиз сайтларни яхшироқ бошқариш имкониятига эга бўласиз;
· Ўз лойиҳаларингиз учун алоҳида дастурчи керак бўлмайди;
· Иловалар, веб-сайтлар ва бошқа лойиҳаларни ўзингиз яратишингиз мумкин бўлади.

Кодлашни ўрганишингиз мумкин бўлган сайтлар:

1. “BitDegree” дастурлашдан тортиб ўйинларни ишлаб чиқишгача бўлган бир нечта бепул курсларни таклиф қилади. Курсларни ўрганишни бошлаш учун сиздан ўзингизга қулай бўлган тилни танлаш ва дарсларни бошлаш талаб этилади халос. Ушбу платформада сиз:

• HTML;
• CSS;
• PHP;
• Javascript;
• SQL;
• JQuery’ларни ўрганасиз.

“BitDegree” ўзига хос жиҳатларидан бири бу сиз ўрганиш жараёнида эришган муваффақиятлрингиз эвазига тақдирланасиз.

2. “Coursera” етакчи университетлар ўқитувчиларидан кодлаш курслари, ўқув қўлланмалари ва ресурсларини тақдим этади.  Ушбу курсларни яратиш учун улар олий таълим муассасаларининг энг яхши ўқитувчилари билан ҳамкорлик қилдилар. Бу шуни англатадики, сиз энг яхши ресурслардан фойдаланган ҳолда онлайн дастурлашни ўрганишингиз мумкин. Сайтдаги ҳар бир курс мутлақо бепул, лекин агар сиз сертификат олишни истасангиз, бунинг учун пул тўлашингиз керак бўлади.

Курслар рўйхати:

• Python;
• Java;
• HTML va CSS;
• IoT dasturlash;
• C;
• Дастурлашга кириш.

3. “Code Academy” – одамлар бепул кодлашни ўрганадиган энг машҳур сайтлардан бири. 24 миллиондан ортиқ одам ушбу платформадан фойдаланиб дастурлашга илк қадамларини ташлаган. Жамоа дастурлашдан тортиб, илғор тилларгача бўлган курсларни таклиф қилади. Таълимга интерактив ёндашув олинган билимларни дарҳол қўллаш имконини беради. 
“Code Academy”да ўрганишингиз мумкин бўлган баъзи тиллар:

• HTML;
• JavaScript;
• CSS;
• jQuery;
• PHP;
• Python;
• Ruby.

Бошқа йўналишлар ҳам бор, лекин юқоридаги тиллар рўйхати асосий ҳисобланади.

4.  edX – олий таълим учун кенг кўламли очиқ манба платформаси. Тармоқда ҳозирда 5 миллиондан ортиқ талаба бор.

Сайт дастурлаш билан чекланмасдан, бир нечта турли тоифаларга бўлинган. Агарда сиз фақатгина кодлашни ўрганмоқчи бўлсангиз «Информатика» бўлимини танланг.

Бу ерда сиз тиллар бўйича ўқув материаллари ва бошқа керакли кўникмаларни топасиз, масалан:

• HTML va CSS;
• Java;
• jQuery;
• C++;
• C#;
• Python;
• SQL;
• Мобил иловаларни ишлаб чиқиш.

Курсларнинг аксарияти пуллик, аммо дастурлаш асосларини ўрганиш учун етарлича бепул ўқув материаллари ҳам мавжуд.

5. “Khan Academy” – кенг қамровли онлайн таълим платформаси. Бу дастурлаш билан боғлиқ билим ва кўникмаларингизни бойитиш учун ажойиб жой. Сиз компьютер дастурлаш асосларини ва мураккаб иловаларни ишлаб чиқишни ўргатувчи курслар ва қўлланмаларни айнан шу сайтдан топасиз.

Барча курслар мутахассислар томонидан олиб борилади. Бироқ, талабалар бутун жараён давомида ўрганганларини баҳам кўришлари тавсия этилади. 

Khan Academy билан сиз қуйидаги технологиялар ва дастурлаш тилларини ўрганишингиз мумкин:

• HTML;
• CSS;
• Javascript;
• Маълумотлар базаси.

Умуман дастурлаш асосини ташкил этувчи фалсафа ва кўникмаларни ўргатадиган асосий курслар ҳам мавжуд.

Юқоридаги платформалар бугунги куннинг энг талабгир соҳаларидан бўлмиш дастурлашга сизни олиб кира олди деган умиддамиз. Ушбу рўйхатни давом эттиришимизни хоҳлайсизми?
 


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026
Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда 2026 йил давомида реклама ва ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг…
13:37 / 21.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!