$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

09:48 / 19.08.2026

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёғи муваффақиятли қайта уланган 51 ёшли эркак қарийб 20 ойлик даволанишдан сўнг яна юришни бошлади. Бу ҳақда “Чинапресс” хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак тахминан 20 ой аввал заводда ишлаётган вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғидан сон қисми даражасида тўлиқ айрилган. Шифокорлар унинг оёқларини қайта улаш учун қарийб 8 соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Сучжоу шаҳридаги Жуйхуа ортопедия шифохонаси травматология бўлими маълумотига кўра, мазкур амалиёт дунёда сон қисмидан тўлиқ узилган иккала оёқни бир вақтнинг ўзида муваффақиятли қайта улаш бўйича илк ҳолат сифатида қайд этилган.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бемор ҳозирда махсус юриш мосламаси ёрдамида хона ичида мустақил ҳаракатлана олади. У кундалик эҳтиёжларининг аксариятини ўзи бажармоқда. Шунингдек, оёқлардаги сезувчанлик ҳам аста-секин тикланиб, тўпиқдан юқори қисмларда сезиш қобилияти қайта пайдо бўлган.

Тиббиёт ходимлари беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгараётганини қайд этиб, у келгуси бир-икки йил ичида таянч воситаларисиз мустақил юриши мумкинлигини билдирган.

Аввалроқ Рочестер университети олимлари яланғоч мол-каламушнинг қаришдан ҳимояланишига ёрдам берувчи генетик механизмларни бошқа ҳайвонларга қисман кўчиришга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Бу ҳам қизиқ

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026
Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026
Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026
Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келгуси етти йил ичида Ғазо секторидаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни ҳуд…
14:24 / 04.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026
Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026
4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

4 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент вилояти, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилади.
17:26 / 03.09.2026
Тарихий обидага янги ҳаёт: санъат ва маданият учун яратилган янги маскан

Тарихий обидага янги ҳаёт: санъат ва маданият учун яратилган янги маскан

Тошкент марказида 1912-йилда барпо этилган собиқ дизел электр стансияси биноси пойтахт саноат меъморчилигининг ноёб намунала…
09:19 / 04.09.2026
Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Яккасаройда қувур ёрилиб кетди

Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган. Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
17:01 / 03.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!