Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқалмоқда.
Хабарларда, воқеа жойидан кетиб қолган Cobalt автомобилининг давлат рақам белгиси кўринмагани сабабли қидирувда экани ҳақида маълумотлар эълон қилинган.
Мазкур ҳолат, жорий йилнинг 15 август куни, соат 09:30 да содир бўлиб, шу куннинг ўзида Cobalt ҳайдовчиси, 30 ёшли Х.А.нинг шахсига аниқлик киритилиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми “А” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якунига кўра жамоатчилик учун қўшимча ахборот берилиши айтилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!