Россиянинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Евдокимов республика Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва у ерда Россия оммавий ахборот воситаларида берилган баёнотлар юзасидан унга қарши норозилик билдирилди, деб хабар берди Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди”, – дейилади матбуот баёнотида.
Хабарда айтилишича, учрашув давомида Россия оммавий ахборот воситалари ва ахборот маконида қилинган, Боку томонидан провокацион ва ҳақоратли деб ҳисобланган бир қатор баёнотлар бўйича Озарбайжоннинг позицияси Россия томонига етказилди.
Департаментнинг таъкидлашича, Боку бундай ҳаракатларни тўхтатиш учун чоралар кўрилишини кутмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!