$
11821.18 UZS
14.21
₽
140.44 UZS
0.58
€
13419.40 UZS
-11.03
31° Кечаси 18°

Дунёдаги энг хавфли 10 аэропорт ҳақида эшитганмисиз?

10:04 / 30.03.2023

Дунё қанчалар ривожланиб бораётган бўлмасин, самолётларда парвоз қилиш ҳанузга қадар мамлакатлар аро сафар қилишнинг энг қулай усули бўлиб қолмоқда.

Аммо дунёда шундай антиқа ва даҳшатли аэропортлар ҳам борки, улардаги шароитни фақатгина саноқли учувчи тушуна оладилар, холос. Йўлакка қўниб олгунга қадар эса йўловчиларнинг юраги ёрилиб кетай дейди. Демак бугун дунёдаги энг хавфли аэропортлар 10 талиги билан танишиб оласиз.

Паро аэропорти, Бутан

Ушбу аэропортга кириб келаётган йўловчилар қўниб олгунга қадар тинчлантирувчи дори воситаларининг бир ҳовучини ичиб юборса ажаб эмас. Бу ерда самолётлар шундоққина тоғларнинг ёнида кескин бурилишларни амалга оширади.

Қизиғи, дунёдаги фақат 8 та учувчи денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган ушбу аэропортга қўниш учун етарли даражадаги тажриба ва малакага эга.

Парвоз йўлагининг узунлиги 1985 метрга тенг келади, холос. Аэропортни тўрт томондан Ҳимолай чўққилари қуршаб туради. Уларнинг баландлиги эса 5500 метрга тенг. Бу ўринда самолётнинг ҳаракатлар кўриниши, юқорига чиқиш ва пастга тушиш ҳолатлари американча ҳалқа аттракционининг йўналишини ёдга солади, аммо самолётнинг тезлиги соатига 400 километр эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Аэропортга қўниш учун фақат кундуз кунлари ва яхши иқлим шароитларидагина рухсат бор. Сабаби қўниш пайтида учувчилар ер ва тоғлар, йўлдаги барча тўсиқларни аниқ кўриб туришлари лозим.

Малика Юлиана аэропорти, Сан-Мартин

Ушбу аэропорт соҳилдаги одамлар устидан учиб ўтаётган реактив самолётларининг суратлари билан яхши таниш. Бу eрдаги қўниш йўлагининг узунлиги 2180 метрга тенг келади, самолётлар орасида эса кенг фюзеляжли Boeing747 ва Airbus A340 каби қурилмалар ҳам бор.

Учиш йўлагидан ташқарига чиқиб кетмаслик учун учувчилар маълум траектория билан йўлакдан парвоз қилиб борадилар. Бу ўринда тезлик жуда паст бўлади. Самолёт аэропорт панжараларига тегиб кетай дейди, учувчилар эса океан устидан атиги 10 метр баландликда учиб ўтишади. Бу ўринда фақатгина кўзнинг ишонган ҳолатда мўлжал олиш мумкин. Фақат шу усул билан самолёт учиб кетаётган баландлик кўрсаткичларига баҳо берилади.

Норсарсуак аэропорти, Гренландия

Ушбу аэропортда қуёш чарақлаб чиққан кундуз кунларида ҳам қўниш жуда хавфли.

Доимий равишдаги турбулентлик, кучли шамол босими самолётни бир-томондан иккинчи томонга ирғитиб юборади. Бу ўринда қурилма ёки тормоз бериш, ёки тезликни кўпайтириш ҳолатига дуч келади. Самолёт учувчиси қўниш пайтида ўта чаққонлик билан ҳаракат қилиши ва 90 градусдаги бурилишни амалга ошира олиши лозим. Фақат шу йўл билангина қўниш йўлагига етиб олса бўлади. Аммо бу ўринда айсберглар ва ҳавонинг пастки оқими ҳам бор эканлигини ҳисобга олиш керак. Шунга қарамасдан Норсарсуак давлат миқёсидаги энг муҳим транспорт занжирларидан бири бўлиб қолмоқда. Аксарият саёҳатчилар мазкур аэропорт хизматларидан транзит мақсадларида фойдаланишади.

Игл конути риджинал аэропорти, АҚШ

Мазкур аэропортда ҳеч қандай навигацион қурилмалар мавжуд эмас, шу сабабли қўниш пайтида учувчилар фақатгина визуал тарзда ва қўлбола ускуналар ёрдамида мўлжал олишади. Парвоздаги самолёт тоғлар билан тўқнашиб кетмаслиги учун ҳам чап томонга кескин бурилишни амалга ошириши керак.

Ана ундан кейингина қўнишга киришиш мумкин. Тоғ этаги ва ўзгарувчан иқлим шароитлари учувчилар ишини ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборади.

Мадейра аэропорти, Португалия

Мадейра океан ва тоғ чўққилари орасида жойлашган. Парвоз йўлагининг узунлиги 2777 метрга тенг бўлиб, орол рельефи шунчалар мураккабки, аэропортга омон-эсон қўниб олиш имконсиздек туюлади. Йўлакнинг бир қисми тўғри океанга қадар боради.

Қўниш пайтида учувчилар тоғга қараб парвоз қиладилар-да, охирги дақиқаларда ўнг томонга бурилишади. Бундан ташқари, сув ва тоғ орасидаги ҳаво қопчалари жараённи ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборади. Ҳалокатлардан xоли бўлиш мақсадида қиш пайтида бу ерда реактив самолётларнинг қўниши учун рухсат берилмайди.

Куршавель аэропорти

Дунёдаги энг хавфли ва даҳшатли аэропортлардан бири дея тан олинган маскан – Куршавель саналади. У шу номдаги француз курорти ичида жойлашган. Аэропорт денгиз сатҳидан 2000 метр баландликдаги тоғлар орасида жойлашган бўлиб, ҳудуднинг парвоз йўлаги ҳаддан ташқари қисқа. У атиги 525 метрдан иборатдир.

Бурилиш қиялиги эса 18 градусни ташкил қилади. Аэропортнинг қўрқинчли сифатлари шунинг ўзи билан якун топмайди. Бу ерда йўлакка кириш учун навигацион қурилмалар мавжуд эмас. Туман ва булутларнинг паст жойлашуви шароитларида аэропортда қўнишнинг имкони бўлмайди.

“Эртага ҳеч қачон бўлмайди” фильмдаги эпизодларнинг бирида Жеймс Бонд Франциядаги айнан мана шу аэропорт йўлагига самолётни қўндиради.

Гастеф II аэропорти, Сен-бартелеми

Ушбу аэропортга 18 асрда ҳукмронлик қилган швед қиролининг номи берилган. Қирол Франциядаги ушбу оролни харид қилган эди. Бу ердаги парвоз йўлаги соҳил четидан бошланиб, тоғнинг ёнида тугайди. Узунлиги 650 метрга тенг, йўлакка қўнишни истаган самолёт жараённи инсонларнинг боши тепасидан бошлаб келади. Аэропортга сиғими 20 кишигача бўлган енгил самолётларгина қўниши мумкин. Шунда ҳам қурилмалар аэропортга қадар уйларнинг томи ва машиналар устидан учиб келишади.

Сан-Диего ҳалқаро аэропорти, АҚШ

Бу дунёдаги энг зич жойлашган савдо аэропорти бўлиб, унга жануб ва шарқ томонлардан учиб келиш йўли тоғлар билан тўсиб қўйилган. Бундан ташқари, жануб томонда Мексиканинг чегара чизиғи ҳам туради. Шу сабабли самолётлар йўлакка фақатгина ғарб томондан қўнишлари мумкин. Бу ўринда бир қурилманинг бурни иккинчисининг думига тегай дейди. Ғарб томондан эсаётган кучли шамол таъсирида қурилма парвоз йўлагига қадар катта бурилиш бурчаги ила учиб келади. Бундан ташқари, йўлак охиридаги 30 метрли ангар 500 метрли узунлик самарадорлигини янада камайтириб, учувчилар ишини қийинлаштириб юборади.

Танкотин аэропорти, Гондурас

Танкотин ёмон иқлим шароитида дунёдаги энг хавфли аэропортга айланади. Миллий аэропортлар орасида айнан мана шуниси ўзининг энг қисқа парвоз йўлаги билан ном чиқарган. Йўлак узунлиги 1163 метрни ташкил қилади. Бу ўринда йўлакка қўнмоқчи бўлган Boeing 757 каби самолёт ерга қўнишдан аввал 45 градусли кескин бурилишни амалга оширади. Кучли шамол ва турбулентлик эса бу ерда жуда кўп кузатиладиган ҳолат. Бу эса самолётни кўп ҳолатларда траекториядан чиқариб юборади ҳам. Шу сабабли йўлакка кириб бораётган самолёт эгри-бурги ҳаракатлар қилиб ерга жойлашади.

Тенцинга ва Хиллари номидаги аэропорт, Непал

Непал аэропортининг парвоз йўлаги узунлиги 560 метрни ташкил қилади. Энг даҳшатлиси бу ердаги йўлак чуқур жарлик ёнидан бошланади ва баланд тоғ билан якун топади. Парвоз вақтида тезлик етарлича бўлмаса самолёт пастга қулаб кетиши ҳам мумкин. Қўниш пайтида эса қурилма тоғга бориб уриладигандек таассурот уйғотади. Навигацион қурилмалардан бу ерда фақатгина радиостанция мавжуд. Шу сабабли учувчилар жараён пайтида визуал тарзда мўлжал олишади. Аэропортга фақат вертолётлар ва енгил моторли самолётлар қўниши мумкин. Одатда ушбу аэропорт хизматларидан Эверестни забт этишга келаётган алпинистлар фойдаланишади.

 

 

 

 

 


Қизиқарли


														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қа…
13:57 / 30.09.2026
Эъзоза Каримова Намангандаги фожиа юз берган боғчани шахсан назоратга олди

Эъзоза Каримова Намангандаги фожиа юз берган боғчани шахсан назоратга олди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 5 ёшли қизалоққа нисбатан зўравонли…
14:53 / 29.09.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
Ҳиндистонда 600 йиллик масжиднинг бир қисмини бузишга қарши намойиш бўлди

Ҳиндистонда 600 йиллик масжиднинг бир қисмини бузишга қарши намойиш бўлди

Ҳиндистоннинг Ужжайн шаҳрида қарийб 600 йиллик Шаҳи масжидининг бир қисмини бузиш режасига қарши мусулмонлар намойишга чиқди…
15:21 / 29.09.2026
Президент шахматчиларнинг Олимпиададаги ҳал қилувчи партияларини эслади

Президент шахматчиларнинг Олимпиададаги ҳал қилувчи партияларини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ҳал қилувчи партия…
16:47 / 29.09.2026
Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Калгари университети олимлари 64 та мамлакатдан 2,8 миллиондан ортиқ бола ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, экран қаршиси…
09:23 / 30.09.2026
Айрим шифохоналарда асоссиз ундирилган 125 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилади

Айрим шифохоналарда асоссиз ундирилган 125 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилади

Наманган, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан асоссиз равишда 125 млн сўмдан ортиқ маблағ…
12:16 / 29.09.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!