$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

ДХХ Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди (видео)

11:15 / 30.03.2022

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган текширув давомида Боёвут туманидаги масъулияти чекланган жамият биносида ноқонуний майнинг ферма фаолият юритаётганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган хорижий корхона ушбу МЧЖ биносини 2 йил муддатга ижарага олган ва у ерда 1491 комплект майнинг қурилмалари ҳамда 9280 дона видеокарталардан фойдаланган ҳолда майнинг ферма ташкил этган.

Натижада 2020 йилнинг август ойидан буён 7,7 млн. АҚШ долларига тенг криптовалюта ишлаб чиқарилган.

Бунинг учун масъулияти чекланган жамият ва хорижий корхона раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, электр тармоғига уланиш учун туман электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартномада фаолият турига қуёнчилик фермаси ташкил этиш мазмунида сохта маълумотлар киритишган. 

Фойдаланилган катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўловни амалга оширишлари натижасида, улар томонидан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистонда ушбу йўналишни тартибга солишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва уларга асосан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият лицензияланиши белгилаб қўйилган.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди
21:41 / 14.09.2025
Эрдўған Исроилга нисбатан кучли санкциялар қўллашга чақирди

Эрдўған Исроилга нисбатан кучли санкциялар қўллашга чақирди

“Туркия сизлар билан тажрибамиз ва имкониятларимизни бўлишишга тайёр. Биз бир ярим йил олдин Исроил билан барча савдо алоқал…
14:46 / 16.09.2025
15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 17-19, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади
22:54 / 14.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

“Мазкур воқеалар Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳ…
09:38 / 16.09.2025
Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Тошкентда ер чўкиб, автобус ботиб қолди

Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
12:06 / 15.09.2025
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025
9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

Президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда.
14:46 / 15.09.2025
Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Қозоғистонда бугундан бошлаб турмушга чиқишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун кучга кирди.
16:38 / 16.09.2025
Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Янги йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
15:56 / 15.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!